Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшма мажлис

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.02.2020 8 Yangiliklar

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшма мажлис 

 Жорий йилнинг 12 феврал куни Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси мажлислар залида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшма мажлис бўлиб ўтди.

 Мажлисда Вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори подполковник Т.Қличев, катта лейтенант С.Мирзаев, Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Қудратов ҳамда йўловчи ташувчи корхона раҳбарлари иштирок этдилар.

Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Қудратов сўзга чиқиб, ҳозирги куннинг долзарб  масаласига айланган йўлдаги авария ҳолатларини олдини олиш, ҳаракат қатнашчилари орасида хушёрликни ошириб манзилга саломат етиб олишларини таъминлаш биз транспортчиларнинг асосий мақсадимиз эканлигини айтиб сўзни Вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Т.Қличевга берди.

 Вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Т.Қличев сўзга чиқиб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сон қарори бандлари бўйича  мазмун-моҳиятини йиғилиш иштирочиларига тушунтириб берди. 

Жумладан: 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги ва 2019 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилганлигини;

-жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлаштирилган тизим ишга туширилишини;

-марказлаштирилган тизимга келиб тушаётган видеоёзувлар бўйича тизимли мониторинг юритиш ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун ушбу тизимни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинганлиги айтиб ўтди.