Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан ҳам сирдарёликлар учун инсонпарварлик кўмаги юборилди.
Барчангизга маълумки, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворидан сув чиқиши оқибатида юзага келган сув тошқини, Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги бир қатор аҳоли пунктларига жиддий зарар етказди.
Тўғон ёрилиши натижасида талофат кўрган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр-мурувват ва инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан ҳам сирдарёликлар учун озиқ овқат махсулотлари инсонпарварлик ёрдами сифатида келтирилди.