Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси Сизга шуни маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан 2021 йил 22 июнда тасдиқланган “Ўзбекистон Реаспубликасига короновируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбир дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси"нинг 72-сонли йиғилиш баёнида Транспорт вазирлигига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Мазкур назорат режасининг 1 бандида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Жумладан:
—Йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриш ҳамда мунтазам равишда микрафон орқали шахсларни масъулиятини ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
—Жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга ошириш;
—Темир йўл вокзаллари ва аеропортларда санитария-епидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олиниши;
Шу билан биргаликда дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилишини таъминлашни сўраймиз.
Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати