Сирдарё вилоят транспорт бошқармасининг Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш бўлими инспекторлари ва Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан биргаликда назорат тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.
Тадбирлар давомида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, автотранспорт воситаларини техник соз ҳолатда бошқариш, лицензиясиз ташишлар билан шуғулланмаслик, йўловчилар қўпол муносабатда бўлмаслик, ҳаракат давомида мусиқани баландлатиб ҳаракатланмаслик ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2021 йилдаги “Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5108-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини барча шаҳар ва туманларда транспорт бошқармаси инспекторлари ҳайдовчиларга тушунтириш билан биргаликда керакли кўрсатма ҳам берди.



Бундай тадбирлар доимий тарзда давом эттирилмоқда.
Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати