Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

БОЁВУТ-ТОШКЕНТ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.02.2020 26 Yangiliklar

Вилоятимиз аҳолисига яна бир енгиллик яратиш мақсадида Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси томонидан БОЁВУТ-ТОШКЕНТ шаҳарларо йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

БОЁВУТ-ТОШКЕНТ йўналишидаги автобус қатнови Бовут автостанциясидан 6-20 да бошланиб Гулистон автостанцияси орқали Тошкент шаҳрига йўл олади.

“Тошкент” автовокзалидан автобус 15:00 да Боёвут шаҳарчасига  жўнайди. 

Шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари ва чипта нархлари бўйича тўлиқ маълумотларни “Тошкент” автовокзалининг (71) 207-87-00 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.