Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

22 августдан шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.08.2020 8 Yangiliklar

22 августдан шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

 

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 2020 йил 22 августдан бошлаб, Сирдарё вилояти Темирйўл вокзалида Тошкент-Гулистон, Гулистон-Тошкент йўналишидаги электропоездлар қатнови қайта тикланади.

 

Ҳурматли йўловчилар!

Вокзал ҳудудида ҳамда вагон ичида карантин талаблари бўйича белгиланган барча санитария-гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилинг. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг!

 

Сирдарё вилояти Транспорт бошқармаси мабуот хизмати