Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.09.2020 6 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

 

Муҳтарам Раис Воʻлкан Бозкир жаноблари!

Муҳтарам Бош котиб Антониу Гутерриш жаноблари!

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Хонимлар ва жаноблар!

Бош Ассамблеянинг етмиш бешинчи сессияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида биринчи марта бутунлай янги форматда – коронавирус пандемияси туфайли онлайн мулоқот режимида боʻлиб оʻтмоқда.

Бундай глобал фалокат сайёрамизда соʻнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол коʻрсатди. Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар оʻзаро богʻлиқ эканини, оʻртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик оʻта муҳимлигини исботлади.

 

Шу ёʻлда барчамиз ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг оʻзаро саʼй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масʼулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда ривожлантириш, Жаҳон согʻлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигини чуқур англадик.

 

Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таʼминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир.

Бу борада биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тоʻгʻрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг оʻз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим.

 

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

 

Биз Оʻзбекистонда КОВИД-19 қайд этилган дастлабки кунлардан бошлаб барча саʼй-ҳаракат ва ресурсларимизни бу хавфли касалликни жиловлаш

ва энг асосийси – одамлар ҳаётини сақлаб қолишга қаратдик.

 

Пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш учун ижтимоий ҳимоя ва согʻлиқни сақлаш тизимлари кескин кучайтирилмоқда, аҳолига, иқтисодиёт тармоқлари ва бизнесга манзилли коʻмак коʻрсатилмоқда. Шу мақсадда махсус жамгʻармалар тузилди.

Фурсатдан фойдаланиб, синовли дамларда бизга бегʻараз ёрдам коʻрсатган барча доʻст ва ҳамкорларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

 

Биз халқаро ҳамжамиятнинг пандемияга қарши самарали курашиш боʻйича барча ҳаракатларини, жумладан, зарур дори-дармон ҳамда вакциналар ишлаб чиқиш ва улардан кенг фойдаланишга қаратилган ташаббусларини қоʻллаб-қувватлаймиз.

Шунингдек, Бош котиб Антониу Гутерриш жанобларининг бугунги инқирозли вазиятда озиқ-овқат хавфсизлигини таʼминлашнинг долзарб муаммоларига багʻишланган саммитни оʻтказиш боʻйича таклифини маʼқуллаймиз.

 

Ҳурматли Бош Ассамблея сессияси иштирокчилари!

Бундан уч йил муқаддам мен Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олий минбаридан Оʻзбекистоннинг туб ислоҳотларни амалга ошириш боʻйича қарори қатʼий эканини айтган эдим.

Жамиятни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизатсия қилиш боʻйича кенг коʻламли чора-тадбирларимиз натижасида янги Оʻзбекистон шаклланмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиздаги демократик оʻзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди.

 

Оʻтган йили Парламентга оʻтказилган сайловлар аҳоли ва партияларнинг сиёсий фаоллиги, фуқаролик жамияти институтларининг роли,

оммавий ахборот воситаларининг таʼсири ошганини намойиш этди.

 

Биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги оʻрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробарга коʻпайди.

 

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат ҳам бутунлай оʻзгарди. Мажбурий ва болалар меҳнати тоʻлиқ тугатилди. Инсон ҳуқуқлари боʻйича Миллий стратегия қабул қилинди.

 

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги боʻлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақиригʻига жавобан шу йилнинг оʻзида 50 минг юртдошимизга Оʻзбекистон фуқаролиги берилди.

 

Мамлакатимизда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшиланди. Миллатлараро тотувлик ва динлараро багʻрикенгликни яна-да мустаҳкамлаш биз учун доимий муҳим вазифадир.

Судларнинг чинакам мустақиллиги ва қонун устуворлигини таʼминлашга ёʻналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

 

Коррупсияга қарши муросасиз кураш янги босқичга коʻтарилди.

 

Бу борада муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, мустақил тузилма – Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

 

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар жадал давом эттирилмоқда. Биз биринчи марта камбагʻалликни камайтириш ҳақидаги қатʼий қароримизни очиқ эʼлон қилдик.Бунга тадбиркорликни ривожлантириш ва қоʻшимча иш оʻринлари яратиш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани барпо этиш, одамларни янги касб-ҳунарларга оʻргатиш ва аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам коʻрсатиш орқали эришмоқдамиз.

 

Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан коʻпини ёшлар ташкил этади. Республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб оʻрин эгаллаши ва оʻз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилмоқда. Оʻзбекистонда Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги фаолият коʻрсатмоқда.

 

Август ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ёшлар ҳуқуқларига багʻишланган Самарқанд халқаро форуми муваффақиятли оʻтказилди.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Ёшлар ҳуқуқлари тоʻгʻрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенсиясини қабул қилиш боʻйича Оʻзбекистон ташаббусини қоʻллаб-қувватлашга чақираман.

Бундан ташқари, Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таʼминлашда парламентлар ролини ошириш тоʻгʻрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолютсиясини қабул қилишни таклиф этамиз.

 

Ҳурматли доʻстлар!

 

Ҳозирги вақтда Марказий Осиё минтақасида туб оʻзгаришлар юз бермоқда. Биз минтақа давлатлари оʻртасида яхши қоʻшничилик ва оʻзаро ишонч, доʻстлик ва ҳурмат муҳитини яратишга эришдик.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган ташаббусга асосан мунтазам оʻтказилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари умумий ютугʻимиз боʻлди.

Охирги тоʻрт йилда Оʻзбекистоннинг қоʻшни давлатлар билан оʻзаро савдо ҳажми салкам беш баробарга оʻсди.

Мамлакатларимиз ушбу синовли кунларда бир-бирини ёлгʻиз қолдирмасдан, оʻзаро елкадош боʻлдилар.

 

Бугун Марказий Осиё давлатлари олдида муҳим стратегик вазифа турибди. У ҳам боʻлса, минтақамизнинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит ёʻлакларига чуқур интегратсиясини таʼминлашдир.

 

Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф этамиз.

Бугунги кунда Марказий Осиёда хавфсизликни таʼминлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал антитеррор стратегияси муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Биз ушбу стратегия доирасидаги Минтақавий қоʻшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига багʻишланган халқаро конференцияни оʻтказиш тарафдоримиз.

Маʼлумки, минтақамизнинг коʻҳна ва бой маданий мероси глобал аҳамиятга эга. Биз 2021-йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон сивилизатсиялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни оʻтказишга тайёрмиз.

 

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Биз Афгʻонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида қабул қиламиз. 2018-йил март ойида оʻтказилган Афгʻонистон боʻйича олий даражадаги Тошкент конференцияси афгʻон муаммосини ечиш учун халқаро ҳамжамият саʼй-ҳаракатларини сафарбар этишда янги босқич боʻлди.

Биз жорий йилнинг сентябр ойида Доҳа шаҳрида афгʻон сиёсий кучлари оʻртасида бошланган тинчлик музокараларини тоʻла қоʻллаб-қувватлаймиз. Бу музокаралар жафокаш афгʻон заминида тинчлик ва барқарорлик оʻрнатишига умид қиламиз.

 

Минтақада иқтисодий интегратсия жараёнларига Афгʻонистонни кенг жалб этиш мақсадида “Сурхон – Пули Хумри” электр узатиш тармогʻини, Мозори Шарифдан Ҳинд океани портларига чиқадиган темир ёʻл қурилиши каби йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга киришдик.

 

Фикримизча, Афгʻонистонда тинчлик ва барқарорлик оʻрнатиш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий эʼтибор марказида боʻлиб қолиши зарур.

Фақат биргаликда ва яқин ҳамкорлик орқали биз афгʻон халқининг эзгу орзу-умидларини роʻёбга чиқаришимиз мумкин. Бу борада “Беқарор ва вайронкор вазиятдан – тинчлик ва бунёдкорлик сари” деган тамойил асосида иш олиб бориш муҳимдир. Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афгʻон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият коʻрсатадиган қоʻмита ташкил этиш лозим. Ушбу қоʻмитанинг асосий вазифаси Афгʻонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига коʻмак беришдан иборат боʻлиши зарур.

 

Ҳурматли давлат ва ҳукумат раҳбарлари!

Давримизнинг оʻткир муаммоларидан яна бири – глобал иқлим оʻзгаришларидир. Бугунги кунда ҳар бир мамлакат бу жараённинг салбий таʼсирини ҳис этмоқда. Минг афсуски, бундай оʻзгаришлар Марказий Осиё тараққиётига ҳам катта хавф тугʻдирмоқда.

Эʼтиборингизни яна бир бор Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатларига қаратмоқчиман. Оролбоʻйи ҳудуди экологик фожианинг марказига айланди. Биз мавжуд аҳволни яхшилаш учун бу ерда икки миллион гектар янги оʻсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш боʻйича улкан ишларни амалга оширмоқдамиз.

Мамлакатимиз ташаббуси билан Оролбоʻйи минтақаси учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон хавфсизлиги боʻйича коʻп томонлама шериклик траст фонди тузилди. Умид қиламизки, ушбу фонд огʻир экологик ҳудудда яшаётган аҳолига амалий ёрдам коʻрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг таянч платформаси боʻлиб хизмат қилади.

 

Биз Оролбоʻйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эʼлон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолютсиясини қабул қилишни таклиф этамиз. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ боʻларди.

 

 

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Соʻзимнинг якунида яна бир фикрни таʼкидлашни истардим. Жаҳоннинг турли нуқталарида нотинчлик сақланиб қолаётгани, зиддият ва зоʻравонликлар ортиб бораётгани, экологик офатлар ва бошқа замонавий хатарлар қашшоқлик ва камбагʻалликнинг глобал муаммоларини кучайтирмоқда.

Бу муаммолар айниқса пандемия шароитида кескин тус олмоқда. Тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини, барчамизни безовта қилиши зарур.

Шу муносабат билан қашшоқликни тугатиш ва камбагʻалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга багʻишланган глобал саммитни оʻтказишни таклиф этамиз.

 

Қадрли доʻстлар!

Барчамизга равшанки, пандемиядан кейинги дунёнинг ижтимоий-иқтисодий манзараси бутунлай бошқача тус олади.

Биз хавфсизлик ва барқарор тараққиёт ёʻлидаги умумий хатарларга қарши янгича ёндашувлар асосида ва яқин ҳамкорликда ишлашимиз зарур.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мувофиқлаштирувчи халқаро тузилма сифатидаги марказий оʻрнини яна-да кучайтириш лозим.

Оʻзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан кенг коʻламли ва оʻзаро манфаатли шерикликни, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг институтлари билан амалий мулоқотни ривожлантириш учун доимо тайёр.

Эʼтиборингиз учун раҳмат.