ВИДЕОМУРОЖААТГА ЖАВОБ!

Ижтимоий тармоқларда "Биз нечинчи асрда яшаяпмиз — буни назорат қиладиган борми? Янгиер шаҳридаги ҳолат" сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан Ховос ТЙФУКнинг расмий муносабати
М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобил йўлининг 139-143 км оралиғини реконструкция қилиш объекти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инвестиция дастурларини амалга ошириш тўғрисида”ги 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067 қарорининг манзилли рўйхатига тушган.
Ушбу дастур асосида ПК 46+50-50+25 ва ПК 52+00 ПК 53+75 оралиғида бўйлама ва кўндаланг кесимла I категория параметрларига тўғри келмаслиги сабабли, ҳозирги кунда автомобиль йўлининг мавжуд қоплама ва асоси тўлиқ бузиб олиниб, янгидан тупроқ ишлари ва 50 см қалинликда 2 қатламли ҚШАдан асос, 10 см қалинликдаги юқори ғовакли асфальтобетон қоришмасидан устки асос, 8 см қалинликдаги йирик заррали асфальтобетон қоришмали остки қатлам ва 6 см қалинликдаги майда заррали устки қатлам асфальтобетон қопламаси ётқизиш кўзда тутилган.
Бўйлама нишабликларни йўлнинг параметрларига мослаб кўтариш учун 170 смгача кўтарилади. Шунингдек, маълумот ўрнида айтишимиз керакки, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига қулайликлар яратиш мақсадида, соғломлаштириш йўлаклари ва велосипед йўлаклари ташкил этилади.
Шу ўринда юқорида кўрсатилган ишларни амалга ошириш учун Республика ИИВ ЙҲХББ ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ билан келишган ҳолда, объектнинг 143-146 км оралиғида транспорт воситаларининг вақтинчалик айланиб ўтиши сабабли йўлнинг ушбу қисми маълум муддатга ёпилишини маълум қиламиз. Келишилган схема бўйича ҳайдовчиларимиз М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўли- 4Р-32 “Янгиер-Пахтакор” автомобиль йўли - 4Р-196а - 4Р-196 автомобиль йўллари орқали ҳаракатланишлари мумкин.
М-34 "ТОШКЕНТ-ДУШАНБЕ" автомобил йўлининг 139 - 145 км оралиғини автомобилларнинг ҳаракатини вақтинчалик айланиб ўтиш йўли схемаси.
Автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишида туғилган ноқулайликлар учун ҳайдовчиларимиздан узр cўраймиз!
Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати