“Ўзбекистон Республикаси худудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”

28.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”  2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон Фармонига мувофик, шунингдек, мамлакатимизнинг транспорт логистика салоҳиятини кенгайтириш, транзит жозибадорлигини ошириш хамда ташқи савдо юкларини божхона назорати остидаги ташишни соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш максадида Вазирлар Махкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси автомобил йулларида ташиладиган ва божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладигаи божхона назорати остидаги транспорт воситалари ва товарларни, божхона хамрохлигидаги кузатувни ташкил этиш, божхона хамрохлигидаги кузатувлар учун божхона йигимларини ундириш тартибини, шунингдек, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи Божхона назорати остида автомобил йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тугрисида;

чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш, шунингдек, божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда хамда ўзгармас ҳолатда етказилмаганда, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тартибини назарда тутувчи Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вакт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тугрисида;

  1. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви жўнатувчи ҳамда манзил божхона постларида, шунингдек, қабул қилиш-топшириш пунктларида устувор тартибда амалга оширилади.