Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан ҳам сирдарёликлар учун инсонпарварлик кўмаги юборилди

06.05.2020

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан ҳам сирдарёликлар учун инсонпарварлик кўмаги юборилди.

1

Барчангизга маълумки, Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворидан сув чиқиши оқибатида юзага келган сув тошқини, Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги бир қатор аҳоли пунктларига жиддий зарар етказди.

2

Тўғон ёрилиши натижасида талофат кўрган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр-мурувват ва инсонпарварлик  ёрдамларини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан ҳам сирдарёликлар учун озиқ овқат махсулотлари инсонпарварлик  ёрдами сифатида келтирилди.

 3

Сирдарё вилояти транспорт бошқармасида матбуот хизмати