Ташкилотга умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқишига рухсатнома берилди

29.11.2021

Рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, темир йўлда ҳаракатланувчи таркибнинг умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқишига рухсат бериш ҳамда ҳаракатланувчи таркиб ҳолатини кўздан кечириш ва тегишли ходимлардан (машинист, машинист ёрдамчиси ва поезд тузувчиси) соҳага оид билим ва кўникма даражаларини аниқлаш мақсадида, “INRER GRAIN” МЧЖ томонидан Сирдарё вилояти транспорт бошқармасига келиб тушган мурожаатларга асосан, жорий йилнинг 25 ноябр куни Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси, Тошкент минтақавий темир йўл узели ва “Ўзбекистон” локомотив депоси, Ховос бўлими мутахассис-ходимларидан иборат комиссия таркиби билан биргаликда “Тошкент минтақавий темир йўл узели” таркибидаги “Янгиер” бекатига уланган “Интер Грейн” темир йўл шахобча йўлига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида ҳаракатланувчи таркибларнинг ҳолатларини ўрганиб, масъул ходимлардан (машинист, машинист ёрдамчиси ва поезд тузувчиси) соҳага оид билим ва кўникма даражаларини аниқлаш мақсадида имтихон ўтказилди.
Кўрик ва имтихон натижаларига кўра:
“INRER GRAIN”МЧЖнинг 6 та масъул ҳодимига бир йил муддатга гувоҳнома;
-ТГМ-4-Б №0234 русумли ҳаракатланувчи таркибига бир йил муддатга (26.11.2021 йилдан 25.11.2022 йилгача) рухсатном берилди.