Сирдарёда коронавирусга қарши курашиш ишлари олиб борилмоқда!

19.03.2020

Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси ходимлари томонидан коронавирусга қарши курашиш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, санитария эпидемиология маркази масъул ходимлар билан биргаликда автобус ва микроавтобуслар салонига қуёш нури тушишини таъминлаш мақсадида ойналарга ўрнатилган пардаларни ечиб олиниши,

 

 ҳайдовчиларни тиббий ниқоб билан ҳимояланган ҳолда қатновларни амалга оширилиши,  

автостанцияларда мавжуд барча хоналарни дезинфекция қилинишини назорат қилиш,

автобус ва микроавтобусларни  дезинфекция қилиш ишлари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир транспорт воситалари ҳар 4 соатда дезинфекция қилинмоқда.

Шу билан бирга ҳайдовчиларни кундалик тиббий ва техник кўрик вақтида ҳайдовчиларнинг соғлиғини синчиклаб текширилиши назорати олиб борилмоқда.