Республика ҳудудларида жамоат транспорти ҳаракати бошланди.

11.06.2020

Республика ҳудудларида жамоат транспорти ҳаракати бошланди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 8 июнидан бошлаб “сариқ” ва “яшил” худудларда жамоат транспорт (автобуслар) нинг амалдаги йўналишларда ҳаракатланишига рухсат этилди.

Шу кундан бошлаб, вилоятимиздаги “сариқ” ва “яшил” худудлардан ўтувчи  11  та шаҳар ва 25 та шаҳар атрофи йўналишларида, жами  124  дона автобуслар ҳаракати тикланди.

photo_2020-06-11_15-00-24

Бунда албатда, карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда, яъни ҳайдовчининг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишлари, транспорт воситалари эса, ҳар сафар йўналишга чиқишдан олдин бошланғич ва охирги бекатларда дезинфекция қилиниши талаб этилади.

photo_2020-06-11_15-00-40

Бошқарманинг “Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими” инспекторлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур йўналишларда ҳаракатланаётган жамоат транспорти ҳайдовчилари ва йўловчилари томонидан карантин қоидаларига риоя этилиши доимий назоратга олинмоқда.

photo_2020-06-11_15-04-47

Шу ўринда, Республикамизда карантин чекловлари бекор қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда, жамоат транспортидан фойдаланиш жараёнида йўловчиларимиздан амалдаги карантин  қоидаларига қатъий риоя қилишларини, автобус салонида ижтимоий масофани сақлашга ҳаракат қилишларини сўраб қолинади.

 photo_2020-06-11_15-34-32

Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси матбуот хизмати