ПАХТАОБОД-ТОШКЕНТ йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси томонидан вилоятимиз аҳолисига енгиллик яратиш, халқнинг узоғини яқин қилиш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, вилоятимиз аҳолиси учун ПАХТАОБОД-ГУЛИСТОН-ТОШКЕНТ шаҳарларо йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бунга кўра қатновлар “ПАХТАОБОД” автостанциясидан соат 6-00 да бошланади. “Тошкент” автовокзалидан автобус 14:00 “ПАХТАОБОД” шаҳарчасига жўнайди.
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари ва чипта нархлари бўйича тўлиқ маълумотларни “Тошкент” автовокзалининг (71) 207-87-00 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.