Қўшма назорат тадбири

Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан жойларда ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад йўловчи ташиш фаолиятини қонунийлаштиришдир.
Назорат тадбирлари давомида нафақат ҳуқуқбузарликни аниқлаш, балки ҳайдовчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда лицензия олиш тамойилларидаги ўзгаришлар ҳам ҳайдовчиларга батафсил тушунтирилмоқда. Хусусан, йўловчи ташиш фаолияти учун берилаётган рухсат турларидан баъзиларининг бирлаштирилганлиги ҳайдовчиларга яратилаётган имкониятлардан далолатдир.
Шу билан биргаликда йўналишли ва йўналишсиз такси ҳайдовчилар ўртасида ҳам тушунтириш ишлари давом эттирилаяпти. Тадбирлар давомида ташувларда амал қилиниши лозим бўлган талаблар – санитария қоидалари, ҳайдовчилик маданияти, йўловчилар билан хушмуомалада бўлишнинг қанчалик муҳимлигига ҳам эътибор қаратилмоқда.
Тарғибот тадбирлари бутун вилоят миқёсида кенг йўлга қўйилган.
Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати