МУРОЖААТГА ЖАВОБ!

“1-январдан йўналишсиз таксиларга лицензия бекор бўлади, деб Юртбошимиз қарор чиқардилар. Лекин лицензия ходимлари ҳалигача гаи ходимлари билан рейд ўтизишмоқда. Қарор тасдиқланмаганми?”, мурожаатига Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилди.
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори амалда бўлиб, шахсий енгил автотранспорт воситаларида ўзини-ўзи банд қилиш йўли билан йўловчи ташиш фаолиятига рухсат бериш масаласи тегишли вазирликлар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Бунда, йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлигини асраш, автотранспорт воситаларининг техник холатини ва ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор талаб этилади.
Ушбу масала юзасидан тегишли вазирликлар хулосалари ва таклифлари Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади ва тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Агар қарор лойиҳаси тасдиқланадиган бўлса, барча оммавий ахборот воситалари ва расмий каналларда эълон қилинади.
Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати