Ҳайдовчи ва йўловчилар диққатига!

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ва шаҳар атрофи бўйлаб ҳаракатланётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига лицензиясиз фаолият олиб бормасликлари юзасидан тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Бошқарма ходимлари томонидан бундай тарғибот тадбирлари доимий тарзда ўтказилиб келиняпти.
Шу ўринда, ҳурматли йўловчиларимиздан жамоат транспортидан фойдаланганда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда автобус салонида ижтимоий масофа сақлашларини, тиббий ниқобда бўлишларини, ҳайдовчилардан эса йўловчилар билан хушмуомала бўлиб, йўл кира ҳақи қайтимларини тўлиқ қайтаришларини, ҳаракат вақтида тиббий ниқобда бўлишларини сўраб қоламиз.
Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати