Email:

SIRDARYO@MINTRANS.UZ

Manzil:

120100, Sirdaryo viloyati,
Guliston shahri, A.Navoiy shoxko’chasi, 64-"A" uy

Гулистон шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилмоқда

08.06.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон —2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079 сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 948-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда,  Сирдарё вилоятининг жамоат транспортларида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун “Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори” (АТТО) масъулияти чекланган жамияти жалб этилди.

Вилоят маркази Гулистон шаҳарининг жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этиш бўйича Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи О. Эрбеков, АТТО ҳудудий менеджери Б. Сабиров, UZCARD  бўйича мутахассиси Д. Шоёкубов ҳамда маҳаллий ташувчи корхоналар рахбарлари ўртасида мазкур тизим юзасидан фикр алмашилди ва ушбу тизимни жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Биринчи босқичда Гулистон шаҳар ичи йўналишларда хизмат кўрсатувчи 60 дан ортиқ автобусларда автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш белгиланган.

Шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этишдан асосий мақсад, аҳолига сифатли транспорт хизматини ташкил этишдан иборат.

Тизим тез кунларда ишга туширилади.

 

 

Сирдарё  вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати