БОЁВУТ-ТОШКЕНТ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

Вилоятимиз аҳолисига яна бир енгиллик яратиш мақсадида Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси томонидан БОЁВУТ-ТОШКЕНТ шаҳарларо йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
БОЁВУТ-ТОШКЕНТ йўналишидаги автобус қатнови Бовут автостанциясидан 6-20 да бошланиб Гулистон автостанцияси орқали Тошкент шаҳрига йўл олади.
“Тошкент” автовокзалидан автобус 15:00 да Боёвут шаҳарчасига жўнайди.
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари ва чипта нархлари бўйича тўлиқ маълумотларни “Тошкент” автовокзалининг (71) 207-87-00 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.