Сирдарё вилояти марказининг жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилди

"АТТО" транспорт картаси жамоат транспортида йўл ҳақи учун тез ва қулай тарзда тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Айни пайтда Гулистон шаҳри ички йўналишларда қатновчи барча жамоат транспортида ҳам нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим жорий этилди. Барча автобусларда валидаторлар ўрнатилган.
Эндиликда сиз "ATTO" транспорт картасини Гулистон деҳқон бозори, Саҳоват савдо маркази ва 6 мавзе (Буюк келажак массиви) махсус кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.
Карта ҳисобини "MyUzcard", "Payme", "Click" ва "Paynet" каби иловалар орқали тўлдириш имкони мавжуд. Ягона транспорт картасининг нархи 5 минг сўмни (картани ичида 5 минг пули бор) ташкил этади ва икки йил давомида амал қилади.
АТТО хизматидан қулай фойдаланиш, шунингдек «АТТО» транспорт картасини блок қилмаслик учун 1000 сўм ортиқ миқдорни блансда сақлаш тавсия этилади.
Автоматлаштирилган тўлов тизими имкониятларини кенгайтириш мақсадида, 2021 йилда республиканинг барча шаҳарларида шаҳар ичи, 2022 йилда шаҳар атрофи йўналишларида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этиш режалаштирилган.
Сирдарё вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати