ҚУЛАЙ ВА СИФАТЛИ

Cирдарё вилоятида транспорт инфратузилмасини тубдан янгилаш аҳолига сифатли, арзон транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш юзасидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар ва туман марказлари билан боғловчи жамоат транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, вилоятга “Инсоф” МЧЖ томонидан Хитойнинг “Shineray” русумли 4 дона замонавий микроавтобуслари олиб келинди. 10 ўриндиқли мазкур микроавтобуслар йўловчилар учун қулай ва хавфсиз жамоат транспорти саналади.
Тадбиркор томонидан ой охирига қадар яна 6 дона микроавтобуслар олиб келиш режалаштирилган.
Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати