1 августдан транспорт соҳасига оид қонунчиликда нималар ўзгаради?

27.07.2020

Бир қатор транспорт воситаларидан утилизация йиғими олинади

Утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифалари рўйхат асосида тасдиқланган.

Асос: «Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори.

Утилизация йиғими: Бу импорт автомобиллар нархига таъсир қиладими?

Қонунчилик палатаси: «Утилизация йиғими маҳсулот нархига таъсир кўрсатмайди»

Айрим транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Асос: «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори.

1 августдан Ўзбекистонга хориждан автомашина олиб кириш қанчага арзонлашади?

Акциз солиғи импорт машина нархига қанчалик таъсир этади? Импортёр компания директори билан суҳбат

Давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистоннинг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади (қонун ҳужжатларидаги истиснолардан ташқари).

Асос: 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида»ги президент қарори.

Темир йўл транспорти ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялайди

Бу орқали темир йўл транспорти ташкилотлари божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни божхона органларига реал вақт режимида беғараз тарзда тақдим этиб боради.

Асос: «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги президент фармони.