ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

11.08.2022

  Тез_кунда Гулистон шаҳрини Тожикистон Республикаси орқали Фарғона водийси билан боғловчи “Гулистон-Қўқон” вилоятлараро шаҳарлараро йўналишида катта ҳажмли автобуслар қатнови йўлга қўйилади

   Автобус ҳар куни Гулистон шаҳридан соат 8:00 жўнаб, Янгиер шаҳри, Ховос шаҳарчаси ва "Ховособод" чегара божхона постидан ўтиб, Тожикистон Республикаси ҳудуди орқали Фарғона вилоятининг "Андархон" чегара божхона пости орқали Қўқон шаҳрига етиб боради. Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси ҳудудида йўловчиларни тушириш ва олиш мумкин эмас.

   Ушбу йўналиш қатнов масофаси 264,3 км бўлиб, йўлкира нархи 50 (эллик) минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда. Бунда йўловчилардан хорижга чиқиш паспорти ўзи билан бирга бўлиши талаб этилади. Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир маротабадан бажарилиши режалаштирилиб, йўловчилар    4-5 соат вақт оралиғида ўз манзилларига етиб бориши кутилмоқда.  

   Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати